Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Наманган тумани ҳокимлигининг аппарати ходимлари иштирок этишди.

Бугунги ўқувда даставвал республикамиз ва хорижда рўй берган муҳим сиёсий воқеалар билан таништирилди.

Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Лола Иноғомованинг "Давлат хизматчиларининг вақтдан самарали фойдаланиш кўникмалари"  мавзусидаги маърузаси ҳам эътибор билан тингланди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ролик, Тимоти Уокер: Финландия таълим мўъжизасига бағишланган мутолаа вақти маълумотлари ҳам ҳавола этилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi