Ободлик бор жойда фаровонлик ҳукм суради

Наманган туманида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Садритдин Мўминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, тумандаги марказий кўчалар қирғоқлари, уйлар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳага оид масалалар юзасидан жойларда амалга оширилаётган ишлар қай даража ташкилланганлигини кўздан кечириб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ташкилот ва муассасаларга вазифалар белгилаб берилди.

Айни кунларда  туманнинг марказий кўчаларида манзарали гуллар экиш, ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш ишлари амалга оширилмоқда.