#Online
Агротехника тадбирларини вақтида ўтказиш ҳосилдорликни оширади
Наманган тумани "Навбаҳор" ММТП ҳудудидаги "Жабборов Валижон” фермер хўжалигида ғўза зараркунандаларига қарши курашиш бўйича семинар ўтказилди.
Мазкур муҳим тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзагроинспекция, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, ҳудудларга бириктирилган фахрий оқсоқоллар, ММТП раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчиларига зарур тавсиялар бериш баробарида соҳада кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар белгилаб берилди.




