Ипак қурти боқиш жараёни кўздан кечирилди.
Бугун ерта тонгдан туман ҳокими Садритдин Мўминов тумандаги ипак қурти боқилаётган хонадонлар ва фермер хўжаликларида бўлди.
Жумладан, тумандаги "Норин дарё ирмоқларида" фермер хўжалигида ва бошқа барча касаначилар томонидан боқилаётган ипак қуртини туманда тузилган ишчи гурух томонидан тўлиқ назоратга олиниб иш ташкил этилмоқда.
Маълумот ўрнида Наманган тумани пиллакорлари 3526 қути ипақ қурти парваришлаб, 204 500 тоннадан ортиқ ҳосил олишни режалаштиришган.
Айни вақтда 137 та фермер хўжалиги томонидан 2458 та хонадонда ҳамда 350 таси касаначилик асосида парвариш қилинмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




