Наманган туманида муборак Рамазоннинг ифторлик тадбирларини ўтказиш давом этмоқда

Муқаддас моҳи рамазон кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда.

Наманган тумани "Тепа қиёт", "Қоратепа" маҳалласида қилинган тадбир маҳалла аҳлини бир дастурхонда жамлади.

Албатта, мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан Рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби улуғвор ишлар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, ифторлик дастурхонлари "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкилланмоқда.