Бўстон маҳалласида сув таъминоти яхшиланади
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Наманган туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.
Хусусан, Наманган туманини Бўстон маҳалласининг «Бўстон-1», Бўстон-2 ва «Шодиёна Шукрона» кўчаларида ҳам бу борада иш ташкил этилмоқда. Ҳозирда «Олмос Уйчи» ҳусусий корхонаси томонидан 12 км. ичимлик сув тармоғи тортиш ҳамда 1 та сув иншооти қуриш ишлари олиб борилмоқда.




