#Tayinlov

Хожаев Олимжон Умаржонович Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Олимжон Умаржонович 1987 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган. 2010 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги касб таълими: информатика ва ахборот технологияси.

Олимжон Умаржонович меҳнат фаолиятини 2010-2018 йилларда Мингбулоқ педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежи информатика фани ўқитувчиси, 2018-2021 йилларда Мингбулоқ тумани мактабгата таълим бўлими давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ҳамда методик хизматини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти, маънавий аҳлоқий тарбия ва реабилитация бўйича мутахассиси, таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Наманган тумани мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида амалга оширилди.