“Олахамак” маҳалласида сув таъминоти яхшиланмоқда
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Наманган туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.
Хусусан, Наманган туманини «Олахамак» маҳалласида «Ғунча» «Зиёкор» ва «Нурафшон» кўчаларида сув тармоғи тортиш ишлари давом этмоқда.
"Олахамак" маҳалласида яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида. «Бинокор имкон дизайн» МЧЖ томонидан тоза ичимлик сув тармоғи тортилмоқда.




