Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Саломатлик сайиллари” ойлиги бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.
Наманган тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган акцияда юзлаб аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.
Текширувларда 886 нафар аҳоли иштирок этиб, 205 нафарида касаллик аниқланиб 168 нафарига амбулатор 20 нафарига стационар шароитида даволанишга имконият яратилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор ўнлаб беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиш белгиланди.
Акция вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




