Референдумга бағишланган тарғибот тадбири давом этмоқда

Наманган туманида жойлашган 5 -сонли болалар мусиқа ва саноат мактабида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилбар Хошимова, Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, спиккер ўринбосари Хайрилло Гаппаров янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, янги нормалар, қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг жамиятимиз, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириб, жойларда келгусида ўтказилажак референдум ҳақида ҳуқуқий маълумотлар беришди.