Референдумга бағишланган тарғибот тадбири давом этмоқда

Наманган туманида жойлашган 27-мактабда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, спиккер ўринбосари Хайрилло Гаппаров, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилбар Хошимова, Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати З.Тожибоев, туман давлат хазматлари мутахассиси И.Азизов, туман фермер ва дехқон хӯжаликлари Кенгаши раиси А.Бахриддинов, туман ФХДЁ бӯлими мутахассиси Л.Хӯжаевалар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, янги нормалар, қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг жамиятимиз, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириб, жойларда келгусида ўтказилажак референдум ҳақида ҳуқуқий маълумотлар беришди.