Наманган тумани Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар ичимлик суви билан таъминланади
Айни кунларда туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туманимизнинг 4-сектор ҳудудидаги Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида бугунгача сув таъминоти бўйича ишлар олиб борилган бўлса-да, аҳолига тўлиқ етиб бормаган ва бу муаммо маҳалла аҳлининг кўпчилигини қийнаб келаётган эди.
Айни кунда мазкур муаммони ҳал этилиши бўйича маҳаллада амалий ишлар бошланган Маҳаллада сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунлар ичида 400 дан ортиқ хонадонга ичимлик суви кириб боради.




