Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!
Наманган туманида Наврўз умумхалқ байрами “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида зўр шодиёналик билан нишонланди.
Бугун тумандаги “Еттибулоқ” истироҳат боғида бўлиб ўтган халқ сайили байрам шодиёналарининг энг авж палласи бўлди. Эрта тонгданоқ карнай-сурнайларнинг садоси остида халқимиз байрамни нишонлаш учун бу ерга ташриф буюришди. Байрам тантаналари сайилларга, куйлар қўшиқларга уланиб кетди. Азалдан чинакам эзгулик, яшариш, меҳр-мурувват, урф-одатларимиз қадриятларимиз сифатида кутиб олинган Наврўз асрлар оша ўзининг таровати, саховатини йўқотмаганлигини, қалбларга яқинлигини яна бир бор намоён қилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




