ТЕПАҚЎРҒОН МАХАЛЛАСИДА ХОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш мақсадида Наманган тумани Тепақўрғон маҳалласида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этган учрашувда ҳудудда истиқомат қилаётган ёшларнинг ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалардаги мурожаатлари тингланди. Жумладан, мурожаатлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит ажратиш, субсидия асосида тикув машинаси олиш ва бошқа масалалардан иборат бўлди.

Жойида ҳал этилмаган масалаларнинг ечиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Мулоқот аслида ёшларга мўлжаллангани билан турли ёшдаги фуқароларнинг мурожаатлари ҳам диққат билан тингланди, уларни ҳал этиш йўллари белгиланди.