Наманган туманида Наврўз байрами арафасида мактабгача таълим ташкилоти болажонлар учун ўз бағрини очди.
Бугун Наманган туманиниг 1-сектор ҳудудидаги Гулдиров маҳалла фуқаролари йиғинида барча қулайликларга эга бўлган замонавий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Ушбу қиймати 3 млр 725 млн сўм маблағ эвазига қуриб битказилган таълим масканидан худуддаги болажонлар замонавий таълим ташкилотида таълим оладиган бўлдилар.




