Қишлоқ хўжалигида муҳим жараёнлар

Наманган туманида 2023 йил ҳосили учун 5340 гектарда чигит экилади. Шундан чигит экишга бугунги кунда ер тайёрлаш, пушта олиш, пушта олинган майдонларга нам сув бериш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек туманда 5501 гектар майдонга экилган ғаллаларга баҳорги 2-озиқлантириш ишлари жаддал кетмоқда. Бундан ташқари дала четларига 13 160 дона тут, 17 900 дона ток, 66 00 дона терак кўчатлари ҳамда ошқавоқ уруғлари экилмоқда.