Зулфияхоним издоши муносиб кутиб олинди
Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, изланувчанлиги, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан юртимиз ёшларига ўрнак бўлиб келаётган, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, Ватанимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар орасида Наманган туманилик Абдулазизова Нигора Мухаммад қизи ҳам борлиги барчамизга ғурур ифтихор бағишлайди.
Бугун туман ҳокимлигида кенг жамоатчилик иштирокида тантанали кутиб олинди.Туман ҳокими ушбу юксак давлат мукофоти билан тақдирланган Нигорахонни табриклаб, келгусида Зулфияхонимнинг Наманган туманида издошлари кўп бўлиши даркорлигини таъкидлади.
Тадбир якунида Нигорахон ва унинг ота-онасига эсдалик совғалари топширилди.




