#сайёр_қабул
Наманган туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов томонидан бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги Халқ қабулхонаси биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабули бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.
Қабулда фуқаролардан кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, алимент ундириш, моддий ёрдам, йўл таъмири каби мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, айримлари бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.
Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.




