#online
Қишлоқ хўжалигида долзарб кунлар бошланди
Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган туманида бўлиб, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Ишчи гуруҳ "Ғайрат" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари томонидан парваришланаётган ғалла майдонларини суғориш, маҳаллий ўғитлаш, ариқларни чопиш ва тозалаш ва бошқа агротехник тадбирлар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирланиши кўздан кечирилди.
Маълумот ўрнида "Ғайрат" ММТПда 468гектар ғалла, 416гектар пахта, 20 гектар чорвачилик, 15 гектар майдонда сабзавот етиштириш режалаштирилган.




