Давлат хизматчиларининг саломатлиги — самарали фаолияти учун асосдир!
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган. Маълумки Республикамизнинг барча худудларида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Жумладан Наманган туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси хамкорлигида туманда фаолият кўрсатаётган давлат хизматчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.
Тиббий кўриклар давомида 16 нафар давлат хизматчилари антропометрик ўлчовлардан ва зарур бўлган барча тиббий текширувлар, жумладан мутахассислар кўруви, лабаратория, рентген, ультратовушли текширув, отоскопик ва офталмоскопик текширувлар ва ЭКГдан ўтказилди.Ҳар бир тиббий кўрикдан ўтувчиларнинг саломатлик холати бахоланиб, зарур холларда даво муолажалари тавсия этилди.
Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишмоқда. Янада муҳими, эндиликда улардаги баъзи касалликларнинг барвақт олди олинишига ҳам эришилади.




