Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Бугун Наманган тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 45-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масала кўрилди.

1. Наманган туман прокурорининг «Қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2022 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисидаги хисоботи.

2. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Х.Абдувалиевнинг Наманган туманида 2022 йилнинг 12 ойи давомида “Жиноятчиликни олдини олиш” борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги хисоботини

3. Жиноят ишлари бўйича Наманган тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди, Наманган туманлараро иқтисодий суди раисларининг 2022 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан берган ахборотлари тўғрисида.

4. Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йилнинг 12-ойлиги мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисида. 5. Туманда “Ёшлар дафтари ”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Н.Қоххарованинг ҳисоботи тўғрисида.

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.