Жиноятнинг олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиз!
Наманган туманида содир этилган жиноятлар юзасидан туман ҳокими Садритдин Мўминов, ИИБ бошлиғи Умаржон Абдувалиевлар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда туман ҳокимлиги масъуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Наманган туман ИИБ Тергов бўлими бошлиғи Отабек Қаххоров ҳудудларда содир этилган жиноятлар, жиноят содир этишга мойиллиги бор бўлган шахслар билан қандай иш ташкил этилгани, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида суҳбатлашди.
Йиғилиш сўнгида жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ҳар бирига соҳада эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар ва вазифалар белгилаб берилди.




