Ёшлар масаласи ҳамиша долзарб

Наманган тумани 1-сектор ҳудудидаги Анжирзор маҳалласи ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Умаржон Абдувалиевлар иштирокида маҳалла ёшлари билан учрашув ўтказилди.


Жумладан, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш, мавжуд масалалар юзасидан ҳуқуқий томонлама ёрдам бериш, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар эшитилиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.