Дарёни қирғоқ ҳимоя минтақасини кўздан кечирилди
Бугун туман ҳокими, сетор раҳбарлари ҳамда мутасаддилар билан биргаликда Наманган таманидаги “Кайкавус” ва “Шамсикўл” МФЙ ҳудудларидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёсининг ПК 20+00 дан ПК 41+30 гача бўлган 2130 метр масофадаги ўнг қирғоқ дамбаси емирилган қисмини мустаҳкамлаш ишларини 2023-2024 йил давлат дастурига киритилган бўлиб, ҳозирда тендер савдолари ўтказилмоқда.
Тендер савдолари якунланганидан сўнг дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилади. Ушбу қурилиш ишларини назорат қилиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




