Ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов тумандаги 4-, 20-, 40- сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабида бўлиб иссиқлик таъминоти билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқотда бўлдилар.

Таълим жараёнларининг бошланиши муносабати билан бинолардаги иссиқлик таъминоти, ўқув хоналарининг меъёрида иситилиши ўрганилиб, мутасаддиларига назоратни умуман сусайтирмаслик ва муаммолардан ўз вақтида хабардор этиш, етарли даражада ҳароратни таъминлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi