Наманган туманидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун яна бир хайрли ташаббусга қўл урилди.

Айни синовли кунларда масъуллар аҳолига қулайликлар яратиш, уларга зарурий кўмаклар бериб оз бўлсада кўнгилларини кўтариш мақсадида кенг кўламдаги ишлар олиб борилаётганини барчамиз кўриб турибмиз.

Tуманининг 4-сектор ҳудудидаги Кичик Тошбулоқ ва Навқирон МФЙлардаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун туман ҳокимлиги томонидан палов дамлаб фуқароларга тарқатилди.

Бугун анча шароитлар яхшиланиб табиий газ ҳам маромида кўтарилди, бу кунлар ҳам ўтиб кетди лекин, қийинчилик пайтида бизни ташлаб қўймаган Президентимиз бошчилигидаги барча маъсулларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз дейди маҳалла аҳолиси.