400 нафардан ортиқ эҳтиёжманд хонадонларга кўмир тарқатилмоқда

Юртимизда аномал совуқ ҳарорат давом этмоқда, бу вазият коммунал тизимда бир қатор муаммолар келтириб чиқарди. Юзага келган ҳолатни бартараф этиш юзасидан Наманган туман ҳокимлиги ҳузурида махсус штаб ташкил қилинди ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрилди.

Айни пайтда табиий газ, электр энергияси таъминотида етишмовчиликни бартараф этиш мақсадида аҳолининг эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. 120 тонна кўмир олиниб, туман ҳудудидаги 53 та маҳаллаларда 400 нафардан ортиқ хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали тарқатилди.

Аҳолига энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш лозимлиги тушунтирилди, бу орқали электр, газ етмаётган ҳудудларга ресурсларни кўпроқ таъминлаш имконияти туғилиши таъкидланди.

Туман бўйлаб кўмир маҳсулотлари тарқатиш ишлари давом этмоқда.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi