“Сиёсий-маърифат соати”да"Ҳудудларни стратегик ривожлантиришда ўзгаришларни бошқариш" ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни #онлайн YouTube тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Наманган тумани ҳокимлиги ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.
Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди. Шундан сўнг Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби кафедра мудири Дилфуза Расулова томонидан "Ҳудудларни стратегик ривожлантиришда ўзгаришларни бошқариш" мавзусида тақдимот қилиб берилди. Ўқув “Мутолаа вақти” рукни билан якунланди.




