Барча ислоҳатлар инсон қадри учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги " Уй -жойга мухтож хотин -қизларни уй жой билан таъмилаш ҳамда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора - тадбирлари тўғрисида" ги 737- сонли қарори ижросини таъмилаш бўйича Наманган туманида 4 нафар фуқороларни ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилди.
Узоқ йиллардан буён уй-жойга эҳтиёжи бўлган оилалар бугун ўз хонадонларига, ватанига эга бўлдилар. Уларнинг юзидан бугунги кунга шукроналик, эртанги кунга умидни кўриш мумкин.
Уш бу уйларни топширишда туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокими уринбосари ҳамда сектор рахбарлари иштирок этдилар.




