Наманган туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 100 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди
Маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларидаги ишсиз, аммо, ҳунарга интилувчан аҳоли ҳаётини ўрганиб, ишсиз фуқароларга берган тавсияларига кўра 100 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Халқимизда «Ҳунарли хор бўлмас» деган мақол бор. Айниқса, чеварчиликка ўқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тиккан тақдирда ҳам доимий равишда пул топиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради.
Агар у бирон ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилса жамият ривожига ҳисса қўшади, кексайганда пенсия олиши осонлашади.
Шунинг учун ҳам «Аёллар дафтари» ташкил этилганидан бери эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси беришга аҳамият қаратилмоқда.




