Аҳоли муаммоларини бартараф этиш мақсадида Наманган туманида 41 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд. Ушбу кўп қаватли уй-жойларда 672 та хонадон бўлиб, 1856 дан зиёд аҳоли истиқомад қилади, 106 та кириш йўлаклари мавжуд. Кўп қаватли уй-жойлар, 4 та 5 қаватли, 10 та 4 қаватли, 8 та 3 қаватли, 19 та 2 қаватли уйларни ташкил этади.
Ушбу кўп қаватли уй-жойларда КУЗ-ҚИШ даврини беталофат ўтказиш ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Жамшид Акбаровлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ кўп қаватли уй жойларни иситиш тизими, табиий газ, электр таъминоти, кириш йўлакларининг ҳолатлари ўрганиб чиқилди.
Аҳоли томонидан бўлган мурожаатларни бартараф этиш учун мутасадди ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.




