Газ қуйиш шаҳобчаларида ҳайдовчилар учун шароитлар яратилмоқда
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда муаммолар юзага келмоқда. Шу сабабли қиш мавсумида автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларида газ босимини тушиб кетиши, газ танқислиги ҳайдовчиларга қийинчилик туғдираётгани рост.
Жумладан, Наманган туманидаги барча газ қуйиш шаҳобчалари ҳам бугун туну-кун одамлар билан гавжум. Шунинг учун уларга кутиш залларида бепул егуликлар, иссиқ кофе жорий қилиниб, бошқа зарур шароитлар ҳам яратиб берилмоқда.
Умид қиламизки, бу каби ноқулай об-ҳавонинг инжиқликларини ҳам халқимиз аҳиллик билан енгиб ўтади.




