Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида
Наманган туманида ишсизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда ўзига хос, самарали тизим яратилган.
Бугун ногиронлар куни муносабати билан Наманган тумани «Урганжи» МФЙда ташкил этилган ўқув марказини битирган ногиронларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишлари учун зарур бўлган замонавий асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари субсидия асосида берилди.
Тадбирда туман ҳокими Садритдин Мўминов, Республика вакили Илхом Аброров, марказ раҳбари Баходир Эргашевлар иштирок этдилар.
Учрашувда имконияти чекланган 5 нафар ишсиз ногиронларга 5 дона тикув машинаси ва эсталик сов-алари топширилди.




