Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ташаббуси билан Наманган вилояти ўсимликлар клиникалари, биолабаратория. Фермер-деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий мутахассис ходимлари учун Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди. Унда Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, ермер-деҳқон хўжаликлари ва ер эгалари кенгаши, Агробанк АТБ бошқарув раиси, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги ривожлантириш агентлиги билан биргаликда мутахассис ходимларнинг малакаси оширилмоқда.

Ўқув курси давомида Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарма бошлиғи Анварбек Гафаров, Илмий тадкикот олийгохидан малакали олим укитувчилар иштирокида тренинглар утказилмокда.

Шунингдек, ўсимликларга зарар келтирувчи организимларга қарши уйғунлашган тадбирлардан тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.