Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Шўрқилоқ маҳалласида ўтказилди

Жойларда аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Туман ҳокими С.Мўминовнинг “Шўрқилоқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-сектор биносида бўлиб ўтган бу галги қабул жараёнида ҳам маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда тумандаги мутасадди идоралар ходимлари иштирок этди. Қабулда фуқаролардан субсидия олиш, соғликни тиклаш, фарзандини боғчага жойлаш, кадастр, сув, газ ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксариятига шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.