Аҳоли турмуш-шароитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда
Одамлар турмуш тарзини яхшилаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири.
Шу боис Наманган туманида ҳам ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижасига кўра ҳар бир маҳаллалар кесимида 3 тадан энг долзарб муаммолар ишчи гуруҳга тақдим қилинди.
Давлат раҳбари томонидан биринчи даражали муаммоларни ҳал қилиш учун зарурий маблағ ажратилди.
Тумандаги “Кўл бўйи”, “Шамсикўл”, “Ғайрат”, “Анжирзор” ва “Кичик Қурама” маҳаллаларига ҳам мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ажратилди, ушбу маблағларни муаммоли масалаларни ҳал қилиш учун тежаб ишлатиш ва бунда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича тарғибот йиғилишлари ўтказилди.
Тарғибот йиғилишда вилоятдан боғланган вакил Р. Расулов, туман ҳокими С. Мўминов, 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи У. Абдувалиев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Д.Хошимова ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.




