Бугунги глобаллашув даврида инсонлар онгини эгаллаш ва бошқаришнинг янги усуллари кўпайиб бормоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда носоғлом ахборотлар тарқатилиши натижасида дунёнинг турли нуқталарида беқарорликлар юзага келаётгани сир эмас. Бундай вазиятда огоҳлик ва ҳушёрлик энг тўғри йўлдир.
Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳалла ёшлар етакчилари учун “Ёшлар билан ишлашнинг самарали усуллари” мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари О.Саидазимов, вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси И.Сайдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Н.Коххорова ва ёшлар етакчилари иштирок этдилар.




