Наманган туманида “Ватан мадҳи” мусиқий дастури, “Миллий қадриятлар” ва “Инсон қадри” лойиҳалари ўтказилди

Бугун Наманган туманидаги Маданият марказида “Маънавият фестивали” доирасида “Ватан мадҳи” мусиқий дастури, “Миллий қадриятлар” ва “Инсон қадри” лойиҳалари ўтказилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси, шоир Минхожиддин Мирзо, туман ҳокими Садриддин Мўминов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусахон Аппақов, Фалсафа фанлари доктори, “Маърифат тарғиботчилари” жамияти аъзоси Жамила Шермухаммедова, Социология фанлари доктори, “Маърифат тарғиботчилари” жамияти аъзоси Мавлуда Ғаффарова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Мадина Тўхтаева ва “Сурхон” гуруҳи яккахон хонандаси Муроджон Машрапов иштирок этди.

Учрашувда юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар хусусида сўз юритилди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва кўнгилочар чиқишлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.