Наманган туманида «Маданият карвони» ва «Маънавият фестивали» бошланди
Наманган туманидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида маданий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Айни дамда учрашувда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азиз Саид, «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзоси Мавлуда Ғаффарова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, давлат драма театри актрисаси Мадина Тўхтаева, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Муроджон Машрабовлар иштирок этмоқда.
Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбари олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати ёшларга куч-қувват ва келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлаётгани айтилиб, бундай самимий ва очиқ мулоқотлар янада кўпроқ ташкилланиши таъкидланди.
Маданият карвонининг сафари бутун вилоят бўйлаб давом этмоқда
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




