Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган туман Кенгашининг Конференцияси бўлиб ўтди

Унда Кенгашнинг 2017-2022 йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан умумий ҳисоботи ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.

Ўтган давр мобайнида маҳаллий Кенгаш томонидан ташкилот олдига қўйилган устувор вазифа ва мақсадларни амалга оширишда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотларнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, Кенгашнинг умумий фаолияти юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи Наманган туман Кенгашининг келгуси фаолиятидаги асосий йўналишларини белгиловчи муҳим қарорлар қабул қилинди. Маълумот учун, ҳозирги кунда Наманган туманида жами 185 700 нафар аҳоли истиқомат қилади, шулардан 92 850 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади, уларнинг 28 648 нафари эса ёшлар иттифоқи сафига бирлашган.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi