Наманган туманида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрам тадбири бўлиб ўтди!
Бугун Наманган тумани ҳокимлиги томонидан “Сарбон" тантаналар мажмуасида шарафли ва машаққатли касб эгалари бўлган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Унда Наманган туманида мактабгача таълим, халқ таълими ҳамда профессионал таълим соҳаларида фаолият юритаётган ўқитувчи- мураббийлар, тарбиячи ва педагог ходимлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари сўзга чиқиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклади.
Байрам тадбирида йил давомида фидойилик кўрсатиб, ўзининг меҳнатсеварлиги билан ажралиб турган, юқори натижаларга эришган бир қатор ўқитувчи ва мураббийлар туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Туманимизнинг хушовоз хонандалари томонидан куйланган дилрабо куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг қалбларига бир олам қувонч бахш этди.




