Тадбиркорлик манфаатлари доирасида1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги ПФ-218-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга кўра жорий йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-162-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинди. Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича: мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилди. Бир ой муддатда 2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилишини таъминласин, икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш белгиланди.

Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси И.Абдугаффаров

Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси Б.Абдурахманов