Вилоят ҳокими Наманган тумани далаларида бўлди
Бугун пахтазорлар оппоқ тус олган. Лўппи-лўппи очилган пахталар кўзни қувонтиради. Тадбиркор фермерлар фидокорона меҳнат қилиб, баракали хирмон тиклашга замин яратишди. Эндиги асосий вазифа миллий бойлигимиз бўлган пахтани нест-нобуд қилмай, йиғиштириб олишдан иборат.
Наманганликлар сўнгги йилларда пахта ва дон етиштиришда катта ютуқлар эришияптилар. Жорий йилда туман деҳқонлари 5 минг 550 гектар пахта майдонида дехқончилик қилишиб, 21минг 346 тонналик хирмон яратишига бел боғлашган. Қувонарлиси, туман фермерлар ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатишмоқда. Улар сидқидилдан меҳнат қилишиб, эл ҳурматига сазовор бўлишаяпти. Туман пахтакорлари ҳам кўнгилларига яхши ниятларни тугиб, йиғим-теримга биринчилардан бўлиб киришдилар.
Дарҳақиқат, бугун пахтазорларда ҳаёт қайнайди. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган тумани далаларида бўлиб, пахта ҳосилини очиқ кунларда барвақт йиғиштириб олишдек масъулиятли ишни бориши билан танишди.
Дастлаб тумандаги «Тошбулоқ техт» кластери майдонида пахта терувчи машина ёрдамида ҳосилни йиғиб олиш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу кластерда 890 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, ўртача 40 центенердан ҳосил олиш кўзланмоқда.




