Наманган туманида замонавий болалар ўйингоҳи қурилмоқда

Наманган туманида кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилмоқда. Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Наманган тумани Мустақиллик кўчасидаги 16-сонли кўп квартирали уйнинг атроф ҳудуди ободонлаштирилиб, Давлат дастури асосида болалар майдончаси барпо этилмоқда.

Қулай ҳамда замонавий шароитга эга ушбу ўйингоҳ фойдаланишга топширилса нафақат шу ҳудудда истиқомат қилувчи балки бу ерга келиб ўйнаётган қўшни маҳаллалар болажонларига ҳам олам-олам қувонч бағишлайди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimlig