Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Наманган тумани ҳокими жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганишда давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Садриддин Мўминов туманнинг Тўсар маҳалласи ҳудудида жойлашган 14-мактабда навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Унда ҳудудлардаги "Aёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" да турувчи фуқаролар ва муаммоли масалаларга ечим излаётган ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқаролардан ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш, ички хўжалик йўлларни асфальтлаш, моддий ёрдам, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ечимга келтирилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.