«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида Катта Тошбулоқ маҳалласида бўлиб ўтган тадбир болаларнинг Хатна тўйига уланиб кетди.

Наманган тумани Катта Тошбулоқ маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори асосида маданий-маънавий тадбир бўлиб ўтди.

Унда 4 - сектор раҳбари К. Кенжаев, туман ҳокимининг ўринбосари О. Саидазимов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Хошимова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари О.Халилова ва бошқа ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Шунингдек, тадбирда маҳалла нуронийлари, фаоллар, кам таъминланган оилалар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да турувчи фуқаролар ҳам қатнашишди.

Тадбир доирасида 7 нафар болаларнинг Хатна тўйи ўтказилиб, уларга маҳалла тадбиркорлари томонидан совғалар топширилди.

Тадбир сўнгида маҳалла фаолларидан 15 нафарига туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimlig