Расмий муносбат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатни атрофлича ўрганилиб қуйдагиларни маьлум қиламиз.
Мурожаатни ўрганишда фуқаролар А.Қаххаров ҳамда К.Мирзабаевлар хонадонидан ўтувчи сув ариғини ховлисидан назорат қилиш учун 2 метрлик ўтиш йўли очиш кераклигини талаб қилинганлиги маълум бўлди.
Фуқаро А.Қаххаров ҳонадони кадастр ҳужжатлари мавжудлиги, ҳеч қандай сув йўлини тўсиб олмаганлиги, хонадонидан ўтувчи сув ариғини мунтазам тозалаб қўйиши кўшниларига юқоридаги сув ариғидан фойдаланишлари учун қаршилик билдирмаслигини маълум бўлди.
Шу билан бирга фуқаро А.Қаххаров ҳам сув ариғини қувур орқали ўтказиб берганлиги ва қушниларига ушбу сув ариғидан фойдаланишларига хеч қандай қаршилиги йўқлигини билдирди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




