САЙЁР ҚАБУЛ - МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПАДИГАН МАНЗИЛ!
Бугун Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова Наманган туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида масъул идора вакиллари билан ҳал этилди.
Қабул жараёнида туман касаба уюшмаси, адлия бўлими, соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашиш маркази, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.




