“Бирга яшаш саодати”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли қарорига асосан Наманган туманида ижроси босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошчилигида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Наманган туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш туман бўлими иштирокида туманда 60 йил ва ундан ортиқ вақтда бирга турмуш қуриб яшаб келаётган мўътабар инсонлар учун “Бирга яшаш саодати” тадбирлари ташкил қилинди.
Наманган туманида “Янги йўл” МФЙ, Санъат кўчаси, 13-уйда яшовчи Абдурахманов Бакир ота ва Абдурахманова Равзахон ая 62 йил, “Наврўз” МФЙ, Нодира кўчаси, 20-уйда яшовчи Нишонбаев Жакбарали ва Нишонбаева Салимахон ая 62 йил, “Ибрат” МФЙ, Ватан кўчаси, 42-уйда яшовчи Хамрохўжаев Яхёхон ота ва Хамрохўжаева онахон ая 60 йил биргаликда турмуш қуриб яшаб келишмоқда ва фарзандлар, набира ва эваралар ардоғига эришишмоқда. Бундай оилалар туманимизда энг намунали ва ибратли оилалардан ҳисобланади.
Вилоят ҳокимлиги ва ташкилотчилар томонидан вилоятдаги 50 нафар, Наманган туманидаги 3 нафар кексалик гаштини сураётган ва узоқ вақт бирга яшаб келаётган бу оилаларга вилоят ҳокимлиги Ташаккурномаси, эсдалик совғалари ва ҳар бир оилага бир миллион сўмдан рағбатлантириш маблағлари топширилди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами билан табрикланди.
Наманган туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.




