Расмий муносабат
Наманган туманида жойлашган собиқ Кичик Қурама ҚВП 1996 йилда янги замоновий бинода ташкил қилинган ва 2017 йил апрель ойигача ўз фаолиятини давом эттирган.
Собиқ Кичик Қурама ҚВП 2017 йил 18 арелдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2857-сонли қарорига асосан оптимизацияга тушган ва иш фаолияти тўхтатилган.
2017 йил апрель ойидан Кичик Қурама МФЙ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш Тепақўрғон қишлоқ оилавий поликлиникаси (ҳозирги 13-сон оилавий поликлиника)га бириктирилган.
2018 йил бошидан Кичик Қурама МФЙ аҳолиси томонидан Тепақўрғон қишлоқ оилавий поликлиникасида тиббий хизмат олишда ноқулайликлар туғдирганлиги сабабли мурожаатлари юзасидан ижобий ҳал қилиниб, Кичик Қурама МФЙ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тасарруфига ўтказилган.Ҳозирги кунда Кичик Қурама МФЙ худудиа 5131 нафар аҳоли истиқомат қилади. Худудга жами 6 нафар патронаж тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлоқа янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Кичик Қурама МФЙ аҳолиси томонидан бирламчи тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш юзасидан мурожаатлари ҳисобга олиб, 2022 йил “Давлат Дастури”га киритилган ва 4-чоракда иш фаолиятини ОШП сифатида қайта тиклаш режалаштирилган.
ОШПга қўшимча бино қуриш ва мавжуд биноларни таъмирлаш учун давлат бюджетидан 2.2 млрд сўм маблағ ажратилиши кўрсатилган. Бино таъмирдан чиқарилгач Кичик Қурама ОШПси ўз фаолиятини тўлақонли тартибда бошлайди.




